...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Наргиз Ислом Каримов ҳаққига дуо қилиб, тонггача йиғлаганини айтди


12:08, 05.12.2016 Шоу-бизнес
 8 115

Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотираси Ўзбекистон халқининг хотирасида умрбод сақланиб қолиши аниқ.

Мустақил Ўзбекистоннинг асосчиси, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов вафот этганига 3 ой тўлди. 27 йил мамлакат бошида бўлган буюк раҳбар, одил сиёсатчи, адолатли давлат бошлиғининг туйқусдан вафот этиши бутун ер юзини ларзага келтирди.
 
Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотираси Ўзбекистон халқининг хотирасида умрбод сақланиб қолиши аниқ.
 
Хонанда Наргиз санъаткорлар орасида Президент Ислом Каримовни кўп хотирлайдиганлардан. У ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига Ислом Каримовнинг суратларини жуда кўп бора жойлаштиради. Хонанда бугун ҳам Ислом Каримовнинг суратини жойлаштириб, хотираларини ёзиб қолдирди.
 
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов, Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Иззатилла Ибрагимов тасвирланган суратга “Сиз билан саломлашиш учун юрагимиз бўғзимизга тиқилиб дукурларди, интиқ бўлиб кутардик. “Байрам муборак қизим”, деганингиз биз учун хотирамизда умрбоқий дуодай азиз бўлиб қолди, отажоним. Тонггача йиғладим ва ҳақингизга дуо қилдим. Бу биринчиси эмас, охиргиси ҳам...”
 

Теглар:Наргиз Ислом Каримов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!