...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хонанда Кристина Гриммининг қотили уйидан суиқасд режаси ҳақидаги хат топилди


10:16, 13.06.2016 Шоу-бизнес
 4 429

Полиция қотилнинг уйидан, унинг жиноят олдидан ёзиб қолдирган Кристина Гримми ҳақидаги хатни топишди

Ёдингизда бўлса, 10 июнь куни Флоридадаги концерт сўнгида хонанда Кристина Гриммига номаълум шахс томонидан ўқ узилгани ҳақида хабар бергандик.
 
Минг афсуски, хонанда 11 июнь куни шифохонада, олинган жароҳатларининг жиддийлиги туфайли вафот этди. Бу ҳақда “Dayonline.ru” нашри хабар қилади.
 
Полиция 27 ёшли қотил Санкт-Петербургдан Орландога  атайлаб, Кристина Гриммини ўлдириш учун келганини аниқлади. Маълум бўлишича, Кевин Жеймс Лойбл исмли шахс Флоридада Кристина Гриммини ўлдириб, сўнг уйга қайтишни режалаштирган. Ўз жонига қасд қилган қотилнинг ёнидан 2 та тўппонча ва  ов қилишда ишлатиладиган пичоқ топилган. Гарчи қотилликка бир неча кун ўтган бўлсада, Кевин Жеймс Лойбл хонандани нима сабабдан ўлдиргани маълум эмас. Полиция Кевин Жеймс Лойбл Кристина Гримми билан таниш бўлганини тахмин қилмоқда. Айни вақтда Лойблнинг қўл телефони ва компьютери текширилмоқда.
 
Полициянинг Лойбл қотилликни аввалдан режалаштиргани ҳақидаги тахмини ўз тасдиғини топди. Бунга  унинг уйидан топилган хат сабаб бўлди.
 
“Истеъдодли хонанда Кристина Гриммининг оиласи, дўстлари, мухлисларига энг севимли хонандаларини йўқотганликлари муносабати билан ҳамдардлик билдираман. Бошқа изоҳ йўқ”, дейилади хатда.

Эслатиб ўтамиз, 10 июнь куни Флоридада хонанда Кристина Гримми “Before You Exit” мусиқий гуруҳи билан биргаликдаги концерт дастуридан сўнг мухлисларга дастхат бераётган вақтда, оламон ичидан номаълум шахс хонандага қарата ўқ узди.

Воқеа жойида Гриммининг акаси ҳам бўлган. У ўқ узган шахсни ушлашга уринган. Бироқ “мухлис” ўша ернинг ўзидаёқ ўз жонига қасд қилган. Маълумотларга кўра, хонанда зудлик билан шифохонага етказилган,бироқ бир неча соат ўтиб, у вафот этган.
Умида Якубова

Теглар:Кристина Гримми Флорида Қотиллик Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!