...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойлик йигит севгилиси учун 33 тонна тош харид қилди


11:38, 16.03.2017 Бу қизиқ
 2 951

Тўйдан сўнг бирга яшаш учун уй сотиб олишни режа қилиб пул жамғарган йигит бор пулига севгилисига ёқиб қолган метеорит бўлагини сотиб олган.

Хитойда ғаройиб ҳодиса содир бўлди. Урумчи шаҳрида истиқомат қилувчи Лю Фэй исмли йигит севгилисининг қўлини сўраш вақтида унга 33 тонналик метеорит бўлагини ҳадя қилди. Бу ҳақда “Latestnewsresource.com” хабар берди.
 
Маълумотларга кўра, Лю Фэй ва Ван Фанфан 4 йиллик муҳаббатдан сўнг, турмуш қуришга аҳдлашишган. Йигит янги оиласи билан яшаш учун пул жамғара бошлаган.
 
2016 йилда улар шаҳардаги коллекционерларнинг бирида 33 тонналик метеорит бўлагини кўришган ва ушбу тош Фанфанга жуда ёқиб қолган.
 
Айнан шу сабабли, Лю Фэй севгилисиинг қўлини сўраш учун никоҳ узугидан ташқари, унга уй ўрнига метеорит бўлагини совға қилган.
 
Фэй ушбу тошни миллион юан (таҳминан 159 минг АҚШ доллари) га сотиб олган.
 
Метеорит бўлаги олдида Фанфаннинг қўлни сўрар экан, Фэй “Бу тош муҳаббатимизнинг мустаҳкам ва бардавом бўлишини билдиради”, дея унинг розилигини сўраган.
 
Фанфан эса, унинг таклифини қабул қилиб, турмуш қуришга розилик билдирган.
Умида Якубова

Теглар:Урумчи Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!