...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойлик эркак севгиси учун 222 километр югурди


17:26, 23.06.2016 Олам
 2 925

У 45 соат ичида бор-йўғи уч соат дам олишга тўхтади ва матонат билан узоқ масофани босиб ўтди

Хитойда 30 ёшли эркак Пекин автомагистрали бўйлаб 222 километр масофани 45 соат ичида югуриб босиб ўтди. У буни муҳаббат учун қилганини айтди. Бу ҳақда “Mashable” хабар бермоқда.
 
Хитойлик ўз марафонини “Ишонч учун ва у учун” деб номлади.  Югуришдан кейин у маҳаллий мухбирларга ҳозир ёлғиз экани ва шу йўл билан ўз севгисини топишга умид қилаётганини сўзлаб берди.
 
Югуришни бошлашдан олдин эркак ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қуйидаги сўзларни ёзиб қолдирди:

“Ўзингиз севган ишни қилинг ва сиз учун севимли бўладиган инсонни учратасиз!”
 
Бутун марафон давомида хитойлик дам олиш учун бор-йўғи уч соат тўхтади. Югуриш пайтида унга бир қатор спортчилар қўллаб-қувватлаш учун қўшилдилар.
 
Бу марафончи баланд тоғларда ҳаркатланган экан, бу билан у ўзидаги чидамлилик хусусиятини ривожлантирган. У югуришда айнан шу масофада олдин қўйилган рекордни қайтара олмади,  хитойлик ундан олдин югурган одамдан бир соат ортда қолди.  Марафончининг айтишича, у бу кўрсаткичдан хафа бўлмаган ва ўзини синаб кўриш учун югурган,  яъни ҳеч ким билан рақобатлашмоқчи бўлмаган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:Хитой Югуриш Марафон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!