...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойдаги ҳайвонот боғидаги икки товус сайёҳлар туфайли нобуд бўлди


09:32, 24.02.2016 Олам
 8 225

Сайёҳлар қушларнинг патларини юлиб ташлашган.

Хитойдаги Yunnan Wild Animal Park ҳайвонот боғида мавжуд бўлган икки товус уларни кўриш учун келган сайёҳлар томонидан шафқатсизларча ўлдирилди, деб ёзади “Vistanews.ru”.

Афсуски, товуслар билан суратга тушишни истаган сайёҳлар уларни тинимсиз суратга олишган ва эсдалик учун шафқатсизларча қушларнинг патларини юла бошлашган. Маълумотларга кўра, суратга олишда ишлатиладиган қўл телефони фотокамераси чироғи қушларнинг кўриш қобилиятини сусайтиради, ҳатто, кўр қилиб қўйиши ҳам мумкин экан.

Февраль ойининг 12 санасида ноёб турга мансуб товусларнинг биринчиси нобуд бўлди. Ҳайвонот боғи раҳбарияти бу борада сайёҳларга огоҳлантириш эълон қилиб, табиат жонзотларига озор бермасликка чақирди. Аммо орадан уч кун ўтиб қушларнинг яна бири оғриқ ва кучли шокдан вафот этди. Айни дамда кузатув камералари ёрдамида ноёб қушларнинг ўлими борасида суриштирув ишлари бошланган.
Умида Якубова

Теглар:Хитой Товус Yunnan Wild Animal Park 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!