...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШнинг икки штати торнадо остида қолди


09:15, 24.02.2016 Олам
 2 653

Торнадо ва бўрон бугун, 24 февраль куни ҳам кузатилиши мумкин.

Кеча, АҚШнинг Луизиана ва Миссисипи штатларида торнадонинг “ҳужуми” кузатилди. Торнадо билан бирга келган бўрон ўнлаб уйларни вайронага айлантирди. Бу ҳақда “Vistanews.ru” нашри маълумот бермоқда.

Тарнадонинг ёпирилиши натижасида 30 киши турли тан жароҳатларини олган, 3 киши вафот этган. Машина қатнайдиган йўллар беркилган. Штатнинг кўплаб қисмларида электр токи узилган. Бунинг оқибатида 30 минг киши электр энергиясиз қолган. Торнадо яқинлашаётгани ҳақида хабар топган одамлар оила аъзолари билан ўз уйларини тарк этишган.

Штатлардаги баъзи бинолар қисман, баъзилари эса бутунлай вайрон бўлган. Ҳукумат уйлари вайронага айланган фуқароларга бошпана бериш ва уларга тиббий ёрдам кўрсатиш билан шуғулланмоқда.

Хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўқув даргоҳларидаги дарслар бекор қилинган, мактабгача таълим муассасалари ўз ишини бир неча кунга тўхтатган. Айни дамда торнадо келтирган моддий зарар юзасидан маълумот берилмаган.

АҚШ метеорология хизмати ходимлари торнадо ва бўрон бугун, 24 февраль куни ҳам кузатилиши мумкин деб огоҳлантиришмоқда.
Умида Якубова

Теглар:АҚШ Луизиана Миссисипи Торнадо 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!