...
МЕНЮ
ONLINE TV

Британиядаги электростанция портлаб кетди. Қурбонлар бор


08:58, 24.02.2016 Олам
 2 568

Номаълум сабабларга кўра портлаган электростанция ўнлаб одамларнинг умрига зомин бўлган бўлиши мумкин.

Айни вақтгача олинган маълумотларда Буюк Британиянинг Оксфордшир графлигидаги Дидкот электростанцияда юз берган портлаш оқибатида энг камида 1 киши вафот этган, дея хабар беради “Ren.tv” нашри.

Ҳалокат жойига 2 вертолёт ва 6 та тез ёрдам машиналари, авария хизмати зудлик билан етиб келган. Ишчилар ўртасида жароҳатланганлар ҳам кўпчиликни ташкил этади.

Портлашни ўз кўзи билан кўрган гувоҳлар кучли овоздан сўнг, бинонинг маълум қисмлари қулаганини айтишмоқда. Ҳозирда портлаш сабабларини аниқлаш ишлари бошлаб юборилган.
Умида Якубова

Теглар:Буюк Британия Оксфордшир Дидкот Электростанция Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Ростовда портлаш!

12:38, 14.01.2019 10 416

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!