...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойдаги G20 саммитида нималар муҳокама қилинмоқда?


11:44, 05.09.2016 Олам
 4 562

Ханчжоуда дунёнинг энг илғор иқтисодиётга эга бўлган давлатлари жам бўлишди.

Аввал хабар берганимиздек, Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида G20 (Катта йигирмалик) давлатлари иштирокида саммит бўлмоқда. Кеча, 4 сентябрь куни бошланган саммит бугун, 5 сентябрь куни ўз ишини якунлайди. 
 
Ханчжоуда дунёнинг энг илғор иқтисодиётга эга бўлган давлатлари жам бўлишди. G20нинг бу галги саммитида  давлат раҳбарлари асосан “Инновацион, соғлом, изчил ва инклюзив жаҳон иқтисодиётини барпо этиш” мавзусини муҳокама қилишмоқда.
 
Бундан ташқари, G20 давлат раҳбарлари икки томонлама учрашувлар ўтказиб долзарб мавзуларни муҳокама қилмоқдалар:
 
Россия президенти Владимир Путин ва Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдўған G20 саммити доирасидаги учрашув вақтида Суриядаги вазиятни ҳамда икки томонлама муносабатларнинг истиқболларини муҳокама қилишди. 
 
Владимир Путин ва Германия канцлери Ангела Меркель музокаралар давомида Суриянинг Ҳалаб шаҳридаги “аянчли гуманитар ҳолат”ни муҳокама қилишди, Минск келишувларининг кейинги бажарилиши масаласини кўриб чиқишди.
 
Бундан ташқари БРИКС давлат раҳбарлари ҳам G20 давомида норасмий учрашув ўтказишди. 
 
G20 саммити давомида икки томонлама ва кўп томонлама учрашувлар давом этмоқда.
Руслан Сулаймонов

Теглар:G20 Ханчжоу Владимир Путин Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!