...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойда узунлиги 62 сантиметрдан узунроқ янги ҳашарот пайқалди


13:14, 07.05.2016 Олам
 3 311

Ҳашаротга уни кашф қилган олимнинг номи берилди.

Ушбу ғайройиб ҳашарот тури Хитойнинг Гуанси-Чжуан тоғларида энтомолог Чжао Ли томонидан кашф қилинди. Таёқчасимонлар оиласига мансуб бўлган бу ҳашаротнинг узунлиги 62,4 сантиметрни ташкил этади. Бундан аввал 2008 йили Малайзияда 56,7 сантиметрлик таёқчасимонлар оиласига мансуб “Phobaeticus chani” ҳашароти топилганди. Ҳозирда у Лондондаги табиий фанлар музейида сақланмоқда.
 
Энтомолог Чжао Ли “топилма”ҳақида шундай дейди:
“Мен Лючжоу шаҳри чегараларидаги тоғнинг тепасида, 1,2 минг метр баландликда ҳашаротларнинг янги турини излаётгандим. Кутилмаганда дарахт шоҳига ўхшаш мавжудодга кўзим тушди. Олд ва орқа оёқлари худди танасининг узунлиги каби узун эканини кўрганимда ҳайратдан нима қилишимни билолмай қолдим”.
 
Янги топилган ҳашаротга уни топган олим шарафига Phryganistria chinensis Zhao деб ном берилди. Ушбу ҳашарот ҳам тадқиқот учун Хитойнинг ноёб ҳашаротлар музейига жўнатилди. Ҳозирча, бу ҳашарот 6 та тухум қўйди.
 
Маълумот учун, таёқчасимонлар оиласига кирувчи ҳашаротларнинг кўриниши дарахтнинг яшил ва жигарранг шох-буталарини эслатади. Табиатда бу ҳашаротларнинг 3 мингдан ортиқ тури мавжуд.
Умида Якубова

Теглар:Хитой Ҳашорат Табиат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!