...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қашқадарёда қорамол ўғирлаган 54 ёшли отахон қўлга тушди


11:36, 07.05.2016 Жамият
 3 870

Ҳозирда унинг бошқа мулкий жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани “Кўктош баракаси” МЧЖга  қарашли ҳайвон бозори ҳудудида Чироқчи маҳалласида яшовчи фуқаронинг икки бош қорамоллари ўғирлаб кетилган. Жабрланувчи зудлик билан Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ИИБга мурожаат қилди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Воқеа жойига етиб келган ички ишлар  ходимлари томонидан жабрланувчи ҳамда воқеага гувоҳ бўлган кишилар билан тезкор суриштирув ишлари олиб борилиб, гумонланувчи шахснинг алоҳида белгилари аниқланди. Олиб борилган тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Самарқанд вилояти Нуробод туманида яшовчи 54 ёшли фуқаро содир этганлиги аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлари вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Ғараз ниятли шахс  қўлга олинди.  Ҳозирда унинг бошқа мулкий жиноятларга алоқадорлигини аниқлаш юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Теглар:Қашқадарё “Кўктош баракаси” МЧЖ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар