...
МЕНЮ
ONLINE TV

Пиёданинг ўлимига сабаб бўлган қидирувдаги ҳайдовчи топилди


16:31, 08.01.2019 Жамият
 13 013

Қашқадарёда 83 ёшли фуқарони уриб кетган номаълум ҳайдовчининг кимлиги аниқланди.

Аввалроқ, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида номаълум ҳайдовчи давлат рақами аниқланмаган Nexia русумли автомобилда “Янгиобод” МФЙда яшаган пиёда Х.П.ни уриб кетгани ва воқеа жойидан қочиб қолгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кўрилган чоралар натижасида мазкур йўл-транспорт ҳодисасини Яккабоғ тумани “Жийда” МФЙда яшовчи 23 ёшли Ў.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳозирда очилган жиноий иш доирасида тергов ҳаракатлари давом эттириляпти.
 
Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни содир бўлган мазкур ЙТҲда 83 ёшли фуқаро Х.П. шифокорларнинг ёрдам кўрсатишига қарамай вафот этган. 
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Қашқадарё вилояти ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар