...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойда панда шаклида қуёш электр станцияси қурилди


14:00, 08.07.2017 Бу қизиқ
 1 796

Компания раҳбарияти панда шаклидаги электр станцияларини Марказий ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида ҳам қуришга умид қилмоқда.

Хитойда панда шаклида қуёш электр станцияси қурилди. Станция Хитойнинг шимолидаги Шаньси провинциясида жойлашган бўлиб, унинг қуввати 50МВт ни ташкил этади.
 
“Panda Green Energy” деб номланган ушбу лойиҳа якунланганида унинг қуввати икки баравар ортиши тахмин қилинмоқда.
 
Лойиҳанинг бош директори сўзларига кўра, бу ноодатий кўриниш ёш хитойликларни қизиқтириш ҳамда сайёҳларни жалб этиш мақсадида танланган.
 
Асосан мактаб ўқувчиларини электр станциясининг ёшлар фаоллиги марказига жалб этиш мўлжалланган. Бу ерда уларга қуёш энергиясининг афзалликлари ҳақида маълумот берилади.
 
Лойиҳа БМТнинг Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
 
Компания раҳбарияти панда шаклидаги электр станцияларини Марказий ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларида ҳам қуришга умид қилмоқда.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда “шаҳар-ўрмон” қурилиши бошлангани ҳақида хабар берган эдик.
Сумбула

Теглар:Хитой электр станцияси панда 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!