...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулчеҳра Эшонқулова ҳаётидаги энг бахтли кун фото ва видеосини оммага эълон қилди


17:01, 11.04.2018 Шоу-бизнес
 28 103

Кейинроқ, турмуш ўртоғи ва ўғли билан АҚШга жўнаб кетган Эшонқулова Бруклин шаҳрида қизини дунёга келтирди.

Аввалроқ, актриса Гулчеҳра Эшонқулова иккинчи фарзандини дунёга келтиргани ҳақида хабар берган эдик.
 
Турмушга чиққанидан кейин бироз муддат Туркияда истиқомат қилган актриса Истанбулда ўғилли бўлган эди. Ўзининг маълум қилишича, у фарзанд тарбияси билан бўлиб ўқишни ташлаган.
 
Кейинроқ, турмуш ўртоғи ва ўғли билан АҚШга жўнаб кетган Эшонқулова Бруклин шаҳрида қизини дунёга келтирди.


 
У ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига туғруқхонада, шифокорлар даврасида тушган суратини ва турмуш ўртоғининг янги туғилган чақалоғи билан танишаётгани тасвирланган видеони жойлаштирди.
 
Сурат остига “Ҳаётимдаги яна бир унутилмас, бахтли кунларимдан бири. Иккинчи бор она бўлдим. Бу бахтни сўз билан таърифлаш қийин. Яратганга беҳисоб шукурлар айтаман. Оналик бахтидан ортиқ бахт бўлмаса керак дунёда. Ҳамма аёлларимизга оналик бахти насиб қилсин”, деб ёзади Гулчеҳра Эшонқулова.
 
Айни дамда актриса ва унинг турмуш ўртоғи Шароф Шароповнинг АҚШда нима билан машғул эканликлари ҳақида маълумот йўқ. 

Теглар:Гулчеҳра Эшонқулова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!