...
МЕНЮ
ONLINE TV

Гулчеҳра Эшонқулова ва Шароф Шарапов хонадонида тўй


09:59, 17.02.2017 Шоу-бизнес
 19 385

Маросим бугун, 17 февраль куни Тошкентдаги “Яккасарой” ресторанида бўлиб ўтади.

Бугун, 17 февраль куни актриса Гулчеҳра Эшонқулова ҳамда актёр, сартарош Шароф Шараповнинг ҳаётидаги энг қувончли кунлардан бири. 

Жуфтлик муҳаббатлари меваси бўлмиш Амирбекнинг суннат тўйини ўтказишади. Бу ҳақдаги хабарлар ўзбек шоу-бизнесининг таниқли вакилларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари пайдо бўлди. Кўплаб актёр ва актрисалар, хонандалар тўйг таклифномани суратга олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаштиришмоқда. 

Маълумотларга қараганда, маросим Тошкентдаги “Яккасарой” ресторанида бўлиб ўтади. 

Маълумот учун, Шароф Шарапов ва Гулчеҳра Эшонқулова 2015 йилнинг 30 май куни расман никоҳдан ўтган. Оилавий жуфтлик 2016 йилнинг 6 июлида ўғил фарзандли бўлган эди.
Умида Якубова

Теглар:Гулчеҳра Эшонқулова Шароф Шаропов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!