...
МЕНЮ
ONLINE TV

Актриса Гулчеҳра Эшонқулованинг ҳаётидан хушхабар бор!


15:16, 19.03.2018 Шоу-бизнес
 23 516

Айни дамда актриса ва унинг турмуш ўртоғи АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида истиқомат қилмоқда.

Таниқли актриса Гулчеҳра Эшонқулова қиз фарзандли бўлди. Бу ҳақда актрисанинг ўзи ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали хабар бермоқда.
 
Эшонқулова турмушга чиққанидан кейин фильмларда кўриниш бермаган эди. Бу орада у ўқиш учун турмуш ўртоғи билан Туркияга жўнаб кетди. Кейинроқ, ўғил фарзандли бўлган Гулчеҳра ўқишини ташлашига тўғри келди.


 
Айни дамда актриса ва унинг турмуш ўртоғи АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида истиқомат қилмоқда.
 
Актриса ижтимоий тармоққа АҚШдаги туғруқхонага миннатдорчилик билдирган ҳолда гулдаста ва пушти рангдаги қизлар либосини жойлаштирган.


 
Фурсатдан фойдаланиб, таҳририятимиз номидан актриса Гулчеҳра Эшонқуловани яна бир бор оналик бахтига мушарраф бўлгани билан муборакбод этамиз. 

Теглар:Гулчеҳра Эшонқулова 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!