...
МЕНЮ
ONLINE TV

Грузиядаги ёнғин 27 ноябрни “мотам куни” деб эълон қилинишга сабаб бўлди


12:41, 26.11.2017 Олам
 3 308

Туркиялик 5 нафар яна бир исроиллик меҳмон шифохонага олиб борилган ва улар ҳозир шифокор назоратида.

Грузия давлатида эртага, 27 ноябрь куни мамлакатда “мотам куни” деб эълон қилди.
 
Батумидаги “Лео Гранд” меҳмонхонасида чиққан ёнғин сабабли ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланган ушбу мотам кунида мамлакат байроғи туширилади деб хабар беради Грузия ҳукумати матбуот хизмати вакиллари.
 
Кучли ёнғин натижасида 2017 йилнинг 24 ноябрь куни грузиялик 10 нафар ва бир нафар ҳиндистонлик фуқаро ёнғин қурбонига айланди.
 
Туркиялик 5 нафар яна бир исроиллик меҳмон шифохонага олиб борилган ва улар ҳозир шифокор назоратида.
 
Interfax хабарига кўра, ёнғин натижасида жами 11 нафар фуқаро ҳалок бўлди ва 20 нафардан кўпроқ киши эса жиддий жароҳат олди.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Грузия Ёнғин Мотам куни 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!