...
МЕНЮ
ONLINE TV

Глянц журналларидаги моделларнинг асл кўриниши қандай?


17:02, 20.06.2016 Бу қизиқ
 10 032

90 сониялик видеолавҳа дунёнинг машҳур глянц журналлари муқоваларида сурати чоп этиладиган юлдузларнинг сирларини фош этади.

Дунёнинг кўплаб давлатларида чоп этиладиган глянц журналларнинг муқоваларида мисли кўрилмаган гўзалликдаги аёлларнинг суратини чоп этиш одат тусига кирган. Улар орасида моделлардан тортиб, Голливуд, Болливуд актёрларини, актрисаларини ҳам кўриш мумкин.

Бироқ қўлимизга етиб келадиган бу журналлардаги инсонларнинг асл қиёфаси сизу бизникидан сира қолишмайди. Сизда “Нега энди, ахир улар журналларда бошқача кўринишадику?”, деган савол пайдо бўлиши мумкин, бироқ саволингизга берадиган жавобимиз жуда оддий. Уларнинг гўзаллиги сабаби – фотошоп.
 


Бундан ташқари, глянц журналларининг муқовасида сурати акс этадиган инсон бир қатор жараёнлардан сўнггина керакли кўринишга келади. Уларнинг ҳар бири билан стилист, визажист, сартарош, дизайнер, сураткаш, оператор каби яна бир қатор бошқа мутахассислар ишлашгандан кейингина, улар глянц муқовасига чирой бера олишади.
 
Нью-Йоркда фаолият юритувчи “Rare Digital Art” юқори модалар уйи моделларнинг глянц журналида чоп этиладиган образининг яратилиши билан боғлиқ 90 сониялик видеолавҳани тайёрлади. Ушбу видеолавҳа орқали сиз глянц журналлари муқоваларида суратлари чоп этиладиган моделларнинг асл кўриниши ва уларнинг фотошопдан кейин қандай ҳолатга келишини кузатишингиз мумкин бўлади. Ушбу видеолавҳа бир қатор мутахассислар томонидан модель устида амалга оширилган 6 соатлик ишнинг тезлаштирилган кўринишидир.


 
Умида Якубова

Теглар:Нью-Йорк Глянц Модель фотошоп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!