...
МЕНЮ
ONLINE TV

Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки ўйинда рақибини ер тишлатди


15:38, 01.02.2018 Спорт
 4 933

Кореяликлар дарвозасига 13 та гол урган Ўзбекистон терма жамоаси ўз дарвозасидан бор-йўғи 2 та гол ўтказиб юборди.

Бугун, 1 февралб куни Хитой Тайпейида ўтаётган футзал бўйича Осиё чемпионати гуруҳ босқичининг дастлабки тур ўйинларига старт берилди.
 
Хабарингиз бор, мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси дастлабки ўйинда Жанубий Кореяга қарши баҳс олиб борди.
 
Ўзбекистонлик футзалчилар биринчи бўлимнинг ўзидаёқ рақиб дарвозасига жавобсиз 6 та гол киритишди.
 
Иккинчи бўлимда эса Баҳодир Аҳмедов шогирдлари яна Жанубий Корея терма жамоаси дарвозасини яна 7 марта ишғол қилишга муваффақ бўлишди.
 
Кореяликлар эса атиги икки гол билан жавоб қайтаришди ва шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси Осиё чемпионатидаги юришини ажойиб ғалаба билан бошлади.
 
Ўзбекистон - Жанубий Корея - 13:2.
Голлар: Артур Юнусов (3), Даврон Чориев (7, 8, 13),
Фарҳод Абдумавлонов (11), Ихтиёр Ропиев (16), Ҳусниддин Нишонов (22), Дилмурод Шавкатов (22), Илҳомжон Ҳамроев (25), Дилшод Раҳматов (31), Анасхон Раҳматов (35), Машраб Одилов (38), Даврон Абдураҳмонов (40) - Жанг Йонг Чол (25, 38). 

Ўзбекистон терма жамоаси (асосий тўртлик): Рустам Умаров, Артур Юнусов, Константин Свиридов, Фарҳод Абдумавлонов, Дилшод Раҳматов.

Захира: Акмал Хазратқулов, Илҳом Ҳамроев, Фарҳод Абдумавлонов, Ихтиёр Ропиев, Ҳусниддин Нишонов, Дилмурод Шавкатов, Машраб Одилов, Анасхон Раҳматов, Даврон Чориев.

Жанубий Корея (асосий тўртлик): Сео Жунг Ву, Ким Мин Кук, Лим Йеонг Сеунг, Жеонг Су Ин, Жо Бюнг Геол.
Захира: Ким Жун Хо, Парк Юнг Жаэ, Парк Хан Ул, Ю Санг Юн, Ли Ду Йонг, Ли Мин Йонг, Ли Ан, Жанг Йеонг Чеол, Чун Жин Ву.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон терма жамоаси футзал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!