...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Тошкент ОФКнинг муҳим йиғилишига мезбонлик қилади


20:58, 10.06.2018 Спорт
 2 286

Осиё футбол конфедерацияси ижроия қўмитаси йиғилишини шу йилнинг октябрь ойида Тошкентда ўтказилади.

Яна тўрт кундан сўнг Россияда жаҳон спортидаги энг нуфузли мусобақаларидан бири – футбол бўйича Жаҳон чемпионати старт олади. Мусобақа олдидан айни кунларда жаҳон футбол амалдорлари, футбол юлдузлари ва мураббийлари Россия пойтахти Москва шаҳрида жам бўлган.
 
Жумладан, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳам айни пайтда Москва шаҳрида бўлиб турибди. МОҚ раҳбари Япониядан тўғри Россияга етиб борди. Бугун, 10 июнь куни Умид Аҳмаджонов Москвада Осиё футбол конфедерацияси раҳбари Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Ҳалифа билан учрашди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Дўстона рухда ўтган норасмий учрашувда томонлар 2019 йили Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган Осиё Кубогига кўрилаётган тайёргарлик юзасидан фикр алмашдилар. Шунингдек, Шайх Салмон ўзбек футболида олиб борилаётган ислоҳотларни юқори баҳолади ва бунинг учун Умид Аҳмаджоновга миннатдорчилик изҳор қилди. Ана шундай янгиликларни, ислоҳотларни бундан буён ҳам давом эттирилиши тарафдори эканлигини маълум қилди.



Учрашув давомида Умид Аҳмаджонов ва Шайх Салмон Осиё футбол конфедерацияси ижроия қўмитаси йиғилишини шу йилнинг октябрь ойида Тошкентда ўтказиш масаласини ҳам муҳокама қилишди. Демак, музокаралар якунига кўра навбатдаги муҳим йиғилишга Тошкент шаҳри мезбонлик қилади.
 
Маълумот учун, Умид Аҳмаджонов 12-13 июнь кунлари бўлиб ўтадиган FIFA Конгрессида иштирок этади. Шунингдек, 14 июнь куни Жаҳон чемпионатининг очилиш ўйини – Россия ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари ўртасидаги учрашувни “Лужники” стадионидаги мартабали меҳмонлар ложасидан кузатиб боради.

Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Умид Аҳмаджонов Шайх Салмон бин Иброҳим Ал Ҳалифа 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!