...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шавкат Мирзиёев: “Ишончим комил, Афғонистоннинг тинчлигини таъминлашга қодирмиз”


20:35, 10.06.2018 Жамият
 4 170

Хитойга расмий ташрифини якунлаб, Ўзбекистонга қайтган Шавкат Мирзиёев саммитда нутқ сўзлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хитойнинг Циндао шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг ўн саккизинчи мажлисиди иштирок этгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Хитойга расмий ташрифини якунлаб, Ўзбекистонга қайтган Шавкат Мирзиёев саммитда нутқ сўзлади.
 
ШҲТнинг асосий мақсадларига эришиши Марказий Осиёнинг барқарорлиги ва фаровонлигига бевосита боғлиқ. Ўзбекистон Президентининг ташаббуси ва сиёсий иродаси билан қисқа вақтда бу минтақадаги ўткир муаммолар, жумладан, чегара, савдо, транспорт ва сувдан фойдаланиш масалалари ҳал этилди.
 
Минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг муҳим шартларидан яна бири Афғонистонда тинчликка эришиш, унинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига кўмаклашиш бўлиб қолмоқда. Бу масала ҳам Ўзбекистон раҳбариятининг доимий эътиборида бўлиб келмоқда. Яқинда Тошкентда ўтказилган Афғонистон бўйича халқаро конференция ҳам можарони тинчлик йўли билан ҳал этиш йўлида муҳим мулоқот майдони бўлди.
 
“Афғонистондаги тинчлик – минтақадаги барқарорлик ва тараққиёт омили эканлигини жуда яхши англаймиз. Ишончим комил, “ШҲТ - Афғонистон” мулоқот гуруҳи доирасида биз мазкур мамлакатнинг тинч тараққиётини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшишга қодирмиз” деди Шавкат Мирзиёев.
 
Мажлисда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни ҳар томонлама кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
 
Мирзиёев бу улкан минтақада савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, транспорт ва логистика имкониятларини ошириш, маданий-гуманитар муносабатларни мустаҳкамлаш, ёшларни экстремизм ғояларидан ҳимоялаш ва бошқа долзарб масалалар бўйича қатор ташаббусларни илгари сурди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Шавкат Мирзиёев ШҲТ Хитой 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар