...
МЕНЮ
ONLINE TV

ФИФА йилнинг энг яхши мураббийи совринига номзодларни эълон қилди


18:47, 17.08.2017 Спорт
 3 252

Соврин ўз эгасига жорий йилнинг 23 октябрь куни топширилади.

ФИФА ташкилоти 2016-2017 мавсумининг энг яхши мураббий совринига эга чиқиши мумкин бўлган 12 номзодни эълон қилди.


 
Улар ичида Бразилия терма жамоаси мураббийи Тите, “Барселона” собиқ мураббийи Луис Энрике ҳамда “Реал”нинг франциялик мутахассиси Зинеддин Зиданлар ўрин олишган.
 
Қуйида номзодлар рўйхати билан тўлиқ танишинг:
1. Массимилиано Аллегри (“Ювентус”)
2. Карло Анчелотти (“Бавария”)
3. Антонио Конте (“Челси”)
4. Луис Энрике (“Барселона”нинг собиқ мураббийи)
5. Хосеп Гвардиола (“Манчестер Сити”)
6. Леонарду Жардим (“Монако”)
7. Йоахим Лёв (Германия терма жамоаси)
8. Жозе Моуриньо (“Манчестер Юнайтед”)
9. Маурисио Почеттино (“Тоттенхэм”)
10. Тите (Бразилия терма жамоаси)
11. Диего Симеоне (“Атлетико”)
12. Зайниддин Зидан (“Реал”)
 
Маълумот учун, энг яхши уч мутахассис ФИФАга аъзо терма жамоалар мураббийлари, сардорлари, журналистлар ва мухлислар орасида ўтказилган сўровномада саралаб олинади.
 
Соврин ўз эгаларига жорий йилнинг 23 октябрь куни топширилади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ФИФА мураббийлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!