...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фаррух Зокиров: “Ботир акам мен учун ижодий виждон” (видео)


11:13, 04.05.2017 Шоу-бизнес
 3 876

“Ёлғондан йироқ” кўрсатувида Фаррух Зокиров акаси Ботир Зокировни хотирлади.

“Ёлғондан йироқ” кўрсатувида Фаррух Зокиров акаси Ботир Зокировни хотирлади.
 
“Раҳматли Ботир акам жуда ҳам талабчан бўлган. Ҳозирги кунда улар мен учун ижодий виждон. Мен тўғри қиляпманми, қанчалик бу соф ижод бўляпти, кўнгилданми, самимийми? Ботир акам шунга қандай баҳо бериши мумкин, қанақа эътибор бериши мумкин, деган саволлар бераман ўзимга”, дейди Фаррух Зокиров.
 
Эстрада оркестрининг бадиий раҳбари Ботир Зокировдан укаси оркестрда қўшиқ ижро этишни сўраганида, устоз санъаткор бунинг учун ўқиш керак, дея жавоб берган. Фаррух Зокиров бу сўзларнинг маъносини йиллар ўтиб англаганини таъкидлади. Ва шу ўринда ҳозирги ёшларда эстрада саҳнасига ўқимасдан чиқиш мумкин, бу енгил йўналиш, деган нотўғри тушунча борлигини айтиб ўтди. “Шунинг учун ҳам уларнинг ижоди бир кунлик”, дейди “Ялла” гуруҳи яккахони.
 
Сумбула

Теглар:Фаррух Зокиров Ёлғондан йироқ Гавҳар Зокирова Ботирхон Имомалиев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!