...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фаррух Зокировга орден топширилди


12:15, 01.03.2018 Шоу-бизнес
 4 582

“Ялла” ҳанузгача Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Грузия, Америка, Исроил ва Украинада катта обрў ва эътиборга эга.

Тошкентда “Ялла” вокал-чолғу ансамблининг бадиий раҳбари Фаррух Зокировга Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Дониёр Сидиқов томонидан Қирғизистоннинг “Дўстлик” ордени топширилди.
 
Элчининг таъкидлашича, Қирғизистон ва Ўзбекистон халқлари ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган улкан ҳиссаси, кўпйиллик ва сермаҳсул ижодий фаолияти учун Фаррух Зокиров Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбоевнинг фармони билан мазкур олий мукофотга лойиқ деб топилган.



“Мен 20 йил аввал Тошкентда “Қирғизистонда хизмат кўрсатган” унвонини бериш ҳақидаги гувоҳномани Қирғизистоннинг ўша пайтдаги Ўзбекистондаги элчиси, ҳозирги элчининг отаси Ботирали Сидиқов қўлидан олганимни яхши эслайман. Бундай тарихий тасодифдан жуда хурсандман”, деган Фаррух Зокиров.
 
Фаррух Зокиров 1976 йилдан бери “Ялла” вокал-чолғу ансамблининг бадиий раҳбари ҳисобланади. “Ялла” ҳанузгача Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Грузия, Америка, Исроил ва Украинада катта обрў ва эътиборга эга.
Фирдавс БЕК

Теглар:Фаррух Зокиров орден 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!