...
МЕНЮ
ONLINE TV

Букингем саройи қироллик оиласи ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритди


10:34, 04.05.2017 Олам
 3 301

Букингем саройи матбуот хизмати ходими ушбу миш-мишларга ойдинлик киритди.

Бугун, 4 май куни Буюк Британия қироличаси Елизавета хонадони Букингем саройида кутилмаганда фавқулодда ҳолат кузатилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Инглиз матбуоти ва англиялик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари қироличанинг турмуш ўртоғи, Эдинбург герцоги шаҳзода Филипп вафот этгани ҳақида ёза бошлашди. Лекин Букингем саройи маъмурияти ушбу ҳолатга изоҳ берди.
 
“Central Telegraph” нашрининг хабар беришича, Букингем саройи матбуот хизмати ходими ушбу миш-мишларга ойдинлик киритди: “Хотиржам тарзда ёзишингиз мумкин, Қиролича ва Шаҳзода Филипп вафот этмаган”.
 
Маълумот учун, бу йил Елизавета 91, Шаҳзода Филипп эса 95 ёшини қарши олишди.
Бобур Жалолов

Теглар:Буюк Британия Қиролича Елизавета Шаҳзода Филипп Букингем саройи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!