...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қайноқ хабарлар: ютиб юборилган 9 минг доллар, Саудия шаҳзодаси ва бошқалар


10:05, 04.05.2017 Олам
 2 944

28 ёшли аёл собиқ қайлиғи билан бўлишмаслик мақсадида 9 минг долларни ютиб юборди.

Наманган туманида мижозлардан фойдаланиладиган табиий газ учун деб пул йиғиб, уни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган назоратчилар устидан жиноий иш очилди.
 
Европа чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган “Монако – “Ювентус” учрашувида меҳмонлар 0:2 ҳисобида ғалабани расмийлаштиришди. Туринликларнинг ҳар икки голига ҳам деярли 100 кг оғирликдаги Гонсало Игуаин муаллифлик қилди. Ўз ўрнида, Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси ҳам ўз майдонидан Бекободнинг “Металлург”и билан дуранг ўйнади. Раҳбариятни алмаштирган “қалдирғочлар”нинг илк парвози муваффақиятли чиқмади.
 
Саудия Арабистонида қирол Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауднинг акаси Машъал ибн Абдулазиз 91 ёшида ҳаёт билан видолашди. Марҳум шаҳзода узоқ йиллар Саудия Арабистонида тахтнинг ворислиги тартибини аниқлаш кенгашини бошқарган.
 
Қримнинг Боғчасарой районидаги Хан-Чаир масжидига вандаллар ҳужум уюштириб, Қуръон китобини ёқиб юбормоқчи бўлишди. Аммо уларнинг ҳаракати бесамар якунланди.
 
Жанубий Кореяда 9 май куни бўлиб ўтиши мўлжалланган президент сайловига овоз бериш жараёни бугундан бошлаб юборилди.
 
Колумбияда яшовчи 28 ёшли аёл собиқ қайлиғи билан бўлишмаслик мақсадида 9 минг долларни ютиб юборди. Маълум бўлишича, пуллар фақат 100 долларлик купюралардан ташкил топган.
Акмал Эшонхонов

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!