...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ёдгор Саъдиев ва Зокир Алматов умра сафарида бўлишди


09:53, 04.05.2017 Жамият
 40 005

Бу ҳақда “Имкон шоу” бошловчиси Аҳрор Қўшматов Instagram ижтимоий тармоғи орқали маълум қилди ва уларнинг сафардаги расмини жойлади.

Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев ҳамда собиқ Ички ишлар вазири Зокир Алматов кичик ҳаж – умра сафарида бўлишди. Бу ҳақда “Имкон шоу” бошловчиси Аҳрор Қўшматов Instagram ижтимоий тармоғи орқали маълум қилди ва уларнинг сафардаги расмини жойлади.
 
Маълумот учун, Алматов Зокир Алматович 1949 йил 10 октябрда Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 1991 йилдан 2006 йилгача Ўзбекистон Ички ишлар вазири лавозимида фаолият юритган. 2006 йил 5 январда истеъфога чиққан. 2016 йил 20 декабрдан Ўзбекистон коррупцияга қарши кураш бўйича давлат комиссияси раиси сифатида ишлаб келмоқда.
 
Ўзбекистон халқ артисти Ёдгор Саъдиев “Шайтанат” сериалидаги Асадбек роли билан машҳур бўлган. У 1946 йил 12 июнда Тошкентда туғилган. Ҳозирда Ўзбекистон Миллий академик драма театрида фаолият юритади.
Сумбула

Теглар:Ёдгор Саъдиев Зокир Алматов ҳаж сафари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар