...
МЕНЮ
ONLINE TV

Етакчиларсиз ўйнаган “Реал” Каталонияда жазоланди


09:33, 28.02.2018 Спорт
 2 752

Мадридликлар ротация ва жароҳатлар эвазига “дарё ёқасига бориб, сув ичмасдан қайтиб келишди”.

Бугун, 28 февраль куни Испания чемпионатининг 26-туридан ўрин олган “Эспаньол” ҳамда “Реал” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди.
 
Зерикарли ўтган ўйинда мезбонлар сўнгги дақиқалардаги гол эвазига 1:0 ҳисобида ғалабани илиб кетишди.
 
Модрич, Кросс, Каземиро, Марсело ва Криштиану Роналдуларсиз ўйнаган “қироллик клуби” бугунги ўйинда Бэйл ва Бенземаларнинг кучига ишониб ҳаракат қилди.



Аммо Зиданнинг бу сафарги ротацияси ҳеч қандай наф келтирмади.
 
Ҳакам қўшиб берган дақиқаларда “Эспаньол” футболчиси Морено Навас қўриқлаётган дарвозани чиройли тарзда ишғол этиб, “Реал” жамоасининг мавсумдаги бешинчи мағлубиятини тан олишга мажбур этди.
 
Шу тариқа, мадридликлар ротация ва жароҳатлар эвазига “дарё ёқасига бориб, сув ичмасдан қайтиб келишди”.
 
Маълумот учун, “Реал” Ла лигадаги ўрнини сақлаб қолди, лекин мадридликларни таъқиб қилишда давом этаётган “Валенсия” билан фарқ икки очкога, “Барселона” билан эса 14 очкони ташкил этмоқда.
 
Шунингдек, “Атлетико” билан орадаги фарқ 7 очкога етди.
Эндиликда Зидан шогирдлари бор эътиборларини ЕЧЛ мусобақасига қаратишса ажаб эмас.
 
Испания чемпионати. 26-тур.
“Эспаньол”“Реал Мадрид” 1:0.
Гол: Морено (90+3).
Эспаньол”: Лопес, Дуарте, Кариколь, Марк Наварро, Лопес Сильва, Дардер, Санчес, Санчес (Гранеро, 70), Пьятти (Баптистао, 79), Гарсия, Морено.
 
Реал Мадрид”: Навас, Рамос, Начо, Ҳакими, Варан, Иско (Бензема, 69), Васкес, Асенсио, Льоренте, Бэйл (Себальос, 81), Ковачич (Майораль, 89).
 
Огоҳлантиришлар: Бэйл (37), Кариколь (81).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Реал Мадрид Эспаньол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!