...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЎФА 16 нафар футболчини Суперлигадан четлатди


21:36, 27.02.2018 Спорт
 6 003

292 футболчидан 16 нафари тест синовларидан ўта олишмаган.

Суперлига клубларида иштирок этадиган футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан тасдиқланган тест-синовлари орқали назорат қилиб борилиши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.
 
Алоҳида таъкидлаш керакки, бу каби тест-синовлари ўзбек футболида илк марта амалга оширилаётган бўлиб, футболчиларнинг жисмоний ҳолати Ўзбекистон Футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов томонидан шахсан назорат қилиб бориляпти.
 
Белгиланган режа асосида янги мавсум олдидан Суперлига клублари футболчилари иккинчи марта нормативларни топширишди.



Эътиборли томони шундаки, 292 футболчидан 16 нафари тестлардан ўта олмаган. Бу футболчиларнинг шахси аниқ келтириб ўтилмади.
 
“Клубларда натижалари қониқарсиз чиққан футболчиларга қайтадан  тест-синовлари топширмагунларича лицензиялар берилмайди ва улар вақтинчалик Суперлига баҳсларида иштирок эта олишмайди.
 
Қайтадан ўтказиладиган тест-синовлари санаси ПФЛ томонидан алоҳида эълон қилинади”, дейилади ЎФА хабарида.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ЎФА четлатилган футболчилари ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиб юргани учун “Навбаҳор” ва “Бунёдкор” клубларини 500 миллион сўмдан жаримага тортганди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ЎФА 16 футболчи четлатиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!