...
МЕНЮ
ONLINE TV

Келди-кетди: “Реал”да мураббий ўзгарди


01:25, 30.10.2018 Спорт
 5 263

52 ёшли мутахассис Мадрид клуби билан шу йилнинг июнь ойида шартнома имзолаган эди.

Мадриднинг “Реал” клуби мураббий Хулен Лопетегини эгаллаб турган лавозимидан озод этди. Бу ҳақда клуб Матбуот хизмати маълум қилди.
 
52 ёшли мутахассис Мадрид клуби билан шу йилнинг июнь ойида шартнома имзолаган эди. Лопетегининг бундан аввал Испания терма жамоасида ишлаётган эди. У терма жамоани Испания қироллик федерацияси Луис Рубиалес билан бўлиб ўтган можародан сўнг тарк этди.

Лопетеги “Реал”га ЖЧ-2018 мусобақаси стартига бир кун қолганда қабул қилиб олганди. “Реал” Хулен қўл остида 14 та расмий ўйинда майдонга тушди ва уларнинг олтитасида ғалаба, икки марта дуранг ва олти марта мағлуб бўлди.

“Қироллик клуби”ни эса вақтинча “Кастилья” мураббийи Сантьяго Солари бошқаради. Эслатиб ўтамиз, “Реал” якшанба куни мавсумдаги илк класикосида “Барселона”га 1:5 ҳисобида шармандали мағлубиятга учради. Клуб Ла лиганинг 10-туридан сўнг, чемпионат етакчиси “Барселона”дан 7 очко ортда қолиб, 9-ўринни эгаллаб турибди.

Теглар:Реал Мадрид Хулен Лопетеги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!