...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртанги об-ҳаво маълумоти билан танишинг


14:41, 04.09.2018 Бу қизиқ
 3 601

Куз келиб, қуёш ҳам аввалгидай қиздирмай қўйди.

Гидрометеорология хизмати маркази эртага, 5 сентябрь куни мамлакат бўйлаб қандай об-ҳаво кузатилиши ҳақида маълумот берди.
 
Тошкент шахри ва Тошкент вилоятида ҳаво харорати кечаси +11…+13, кундузи +29…+31 даража бўлади.  Шамол тезлиги 3-8 м/сга эсади.
 
Фарғона водийсида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15, кундузи +25...+30 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10…+15 даражада кундузи +28…+33 даражада, шамолнинг тезлиги эса 3-8 м/сда бўлиши кузатилмоқда.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +10...+15,  кундузи +25…+30 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +11...+16, кундузи +28...+33 даражагача кўтарилади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +8...+13, кундузи +21...+26 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда бироз салқин бўлиб, ҳаво ҳарорати кечаси +6...+11, кундузи эса +15...+20 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсиб туради.
Маржона Жуманова

Теглар:об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!