...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага ҳудудларда ҳарорат 3 даражагача совиб кетади


16:08, 18.11.2017 Бу қизиқ
 4 730

Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди.

Ноябрь ойининг навбатдаги дам олиш кунида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
Эртага, 19 ноябрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 11–13 даража, кечаси эса 2 даражагача илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 6–11 даража илиқ бўлади. Кечаси эса 3 даражагача совиб кетиши мумкин.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳарорат кундузи 10–15 даража илиқ, кечаси 3 даражагача совиб кетади.
 
Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳам ҳарорат кундузи 15 даражагача кўтарилади. Кечаси эса 2 даражагача совиб кетиши кутилмоқда.
 
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кундузи 10–15 даража, кечаси 2–7 даража илиқ бўлади.
 
Фарғона водийсида ҳарорат кундузи 7–12 даража илиқ, кечаси 5 даражагача илиқ бўлади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!