...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага республиканинг айрим ҳудудларида ҳаво -10гача тушади


19:24, 01.12.2018 Бу қизиқ
 14 960

Якшанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 2 декабръ куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -5...-3, кундузи +5...+7 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8м/сга етади.
 
Фарғона водийсида ҳаво  кечаси -7...-2, кундузи +3...+8 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -7...-2, кундузи +3...+8 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 3-10 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -8...-3, кундузи +3...+8 даража бўлади. Ҳаво бироз булутли бўлиб,  шамол тезлиги 3-8 м/сга етади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси -3...+2, кундузи +7...+12 даражагача кўтарилади. Шамол тезлиги 3-8м/сга етади. Ҳаво бироз булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси -10...-5, кундузи -3...+2 даража бўлади. Шамол тезлиги 3-8 м/сни ташкил этади.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси -10...-5, кундузи эса -5...0 даража бўлади. 3-8 м/с тезликда шамол эсади.

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!