...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши кутилади


19:21, 09.10.2018 Бу қизиқ
 12 878

Ўзбекистонда бир неча кундан бери совуқ ҳаво ҳукм сурмоқда.

Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, эртага, 10 октябрь куни мамлакат бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади.
 
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +6...+8, кундузи +15...+17 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сга етиб, ёмғир ёғади.
 
Фарғона водийсида ҳаво бироз булутли бўлиб, Андижон ва Наманган вилоятларида кечаси +5...+10, кундузи +12...+17 даража, Фарғона вилоятида эса кечаси +10...+15, кундузи +12...+17 даража бўлиши кутилмоқда. 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Ёғингарчилик кутилмайди.
 
Сирдарё, Жиззах, Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +5...+10, кундузи +15...+20 даража бўлиб, ҳаво ўзгариб туради, 5-10 м/с тезликда шамол эсади.
 
Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кечаси +7...+12, кундузи +15...+20 даражагача кўтарилади. 5-10 м/с тезликда шамол эсади. Ёмғир ёғиши кутилмайди.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7, кундузи +15...+20 даража бўлади. Шамол тезлиги 5-10 м/сни ташкил этади. Ҳаво булутли бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди.
 
Қамчиқ довони ва Чимёнда кечаси -2...+3, кундузи эса 0...+5 даража бўлади. 5-10 м/с тезликда шамол эсиб, қор аралаш ёмғир ёғиши кутилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!