...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эртага айрим ҳудудларда ҳарорат 35 даражагача кўтарилади


16:50, 19.09.2017 Бу қизиқ
 1 919

Мамлакатнинг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик кузатилмайди.

20 сентябрь, чоршанба куни Ўзбекистон бўйлаб кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
 
Гидрометеорология хизмати марказидан хабар қилинишича, эртага Ўзбекистон бўйлаб ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво кам булутли бўлади.
 
20 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати кундузи 30–32 даража иссиқ, кечаси 13–15 даража илиқ бўлади.
 
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм, Бухоро ҳамда Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи 34 даражагача иссиқ бўлади. Кечаси эса ҳарорат 13–18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи +29...+34 даража, кечаси +10...+15 даража.
 
Ўзбекистон жанубидаги Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кундузи 30–35 даража иссиқ бўлади. Кечаси эса 13–18 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
 
Фарғона водийсида ҳаво ўзгариб туради, кам булутли бўлади. Ёғинарчилик кутилмайди. Ҳарорат кундузи 27–32 даража иссиқ, кечаси 12–17 даража илиқ бўлади. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Об-ҳаво 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!