...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрон термасига қарши баҳсда ўзимизникилардан нима кутамиз?


16:36, 05.10.2016 Спорт
 3 224

Ўзбекистон терма жамоаси 2-тур баҳсларидан сўнг “А” гуруҳда пешқадам бўлиб олди. Ҳамюртларимиз ҳисобида 6 очко мавжуд. Эрон 4 очко билан гуруҳнинг иккинчи ўринида бормоқда.

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати саралашининг учинчи босқичи доирасида “А” гуруҳидан ўрин олган Миллий терма жамоамиз ўзининг навбатдаги учрашувини 6 октябрь куни Тошкентда Эрон терма жамоасига қарши ўтказади. Унда Ўзбекистон терма жамоаси кўк либосда майдонга тушади. 
 
Учрашувни Бенжамин Уильямс бошчилигидаги австралиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Қанотларда Уильямсга  Дэвид Уэлш ҳамда Натан Макдоналд ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам – Жаред Жиллет (Австралия). 
 
Мазкур учрашув назоратчиси сифатида Бирлашган Араб Амирликларидан Салим Саид Алсувайди тайинланган. Учрашувда фаластинлик Жабрил Али комиссар сифатида иштирок этади.
 
Эрон миллий терма жамоаси 6 октябрда Ўзбекистон билан, 11 октябрда Жанубий Корея билан футбол учрашувини ўтказади. Жамоа мураббийи Карлуш Кейрош иккала ўйин учун якуний таркибини маълум қилди.
 
Дарвозабонлар: Алиризо Ҳақиқий (“Маритимо”, Португалия), Алиризо Бийронванд (“Персеполис”, Эрон), Муҳаммадризо Ахборий (“Тракторсозий”, Эрон).
 
Ҳимоячилар: Вурия Ғофурий (“Истиқлол”, Эрон), Рамин Ризоиён (“Персеполис”, Эрон), Милод Муҳаммадий (“Терек”, Россия), Сайид Оғоий (“Тракторсозий”, Эрон), Жалол Ҳуссайний (“Персеполис”, Эрон), Муртазо Пуралиганжий (“Ас Садд”, Қатар), Муҳаммад Ансорий (“Персеполис”, Эрон), Иззатилло Пурғоз (“Истиқлол Хузистон”, Эрон),
 
Ярим ҳимоячилар: Эҳсон Ҳожисафи (“Сепоҳон”, Эрон), Умид Иброҳимий (“Истиқлол”, Эрон), Сайид Иззатуллоҳий (“Ростов”, Россия), Андроник Теймурян (“Мошинасозий”, Эрон), Меҳди Туробий (“Сайпа”, Эрон), Алиризо Жаҳонбахш (“АЗ-Алкмаар”, Нидерландия), Воҳид Амирий (“Персеполис”, Эрон), Меҳди Торимий (“Ризаспор”, Туркия), Ашкан Дежага (“Ал-Арабий”, Қатар), Масъуд Шўжаий (“Паниониос”, Греция), Сўруш Рафеий (“Тракторсозий”, Эрон)
 
Ҳужумчилар: Сардор Азмун (“Ростов”, Россия), Карим Ансорифард (“Паниониос”, Греция), Ризо Ғучаннажод (“Ҳеренвен”, Нидерландия)
 
Таркибни эълон қилар экан португалиялик мутахассис Карлуш Кейрош Ўзбекистон билан ўтказиладиган ўйиндан олдин қуйидаги фикрларни билдирди:
 
“Ўз ишимизни қилишда давом этамиз. Ҳозир имконсиздек кўринган нарсаларни  амалга оширишнинг айни пайти. Бразилияда ўтказилган Жаҳон Чемпионатдаги иштирокимиздан кейин, кетма-кет иккинчи бор бу бахтга эришиш учун курашга киришамиз. Биз кучли рақиблар билан баҳс олиб борамиз. Бизни бу учрашувларда аъло даражада қўллаб қувватлашнинг пайти келди. Футболчилар ва мухлисларга энг эзгу тилакларимни тилайман”.
 
Эслатиб ўтамиз, Қатарда бўлиб ўтган учрашувда 3 очкони қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси 2-тур баҳсларидан сўнг “А” гуруҳда пешқадам бўлиб олди. Ҳамюртларимиз ҳисобида 6 очко мавжуд. Эрон 4 очко билан гуруҳнинг иккинчи ўринида бормоқда. Жанубий Корея ҳисобида ҳам 4 очко мавжуд. Хитой ва Сурия ҳисобида эса биттадан очко бор бўлса, Қатар ҳисобида бирорта очко мавжуд эмас.
 
Биз Миллий терма жамоамиз футболчиларига омад тилаб қоламиз. Мухлисларни эса чин юракдан қўллаб-қуватлашга чақирамиз.
Мухтор Абдуллаев

Теглар:Ўзбекистон терма жамоаси Эрон терма жамоаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!