...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эркак болаларини айиқдан ҳимоя қилиб, ўзи ҳалок бўлди


19:16, 05.07.2018 Олам
 6 214

Воқеа Канада оролларидан бирида содир бўлган.

Канаданинг Нунавут ҳудудидаги Арвиат қишлоғи фуқароси болаларини оқ айиқдан ҳимоя қилиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Winnipeg Free Press” маълум қилди.
 
31 ёшли Аарон Гиббонс болаларини қишлоқдан 10 километр узоқликдаги Сентри оролига олиб борган. Улар ярим шар қушларининг тухумларини йиғаётганларида йиртқич ҳайвонга дуч келганлар. Айиқ болаларга ҳужум қилган, бироқ эркак унинг йўлини тўсиб, болаларига қайиққа қочишни буюрган.
 
Гиббонснинг кичик қизи рация орқали бувиси билан боғланиб, ҳужум ҳақида гапириб берган. Полициянинг маълум қилишича, ота воқеа жойида ҳалок бўлган, унинг болалари жабрланмаган. Айиқни эса ҳодиса жойига яқин ерда бўлган бошқа бир эркак отиб ўлдирган.
 
“Аарон шубҳасиз қаҳрамонлардек ҳалок бўлди”, дейди унинг яқинларидан бири.

Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Канада ҳалокат 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!