...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош прокуратура Каттақўрғон воқеасини қандай назорат қилишини маълум қилди


19:09, 05.07.2018 Жамият
 8 745

Санъат Умаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ “Qalampir.uz” Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар ИИБ Жиноят қидирув бўлими тезкор вакили Санъат Умаров ўғриликда гумонланган аёлни таҳқирлаб, уни ечинишга мажбурлагани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда тарқалгани ҳақида хабар берган эди.
 
Бош прокуратура жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Сурайё Раҳмонованинг айтишича, мазкур ишни Ўзбекистон Бош прокуратураси алоҳида назоратга олган.
 
“Бу кишини ғазаблантирадиган ҳолат. Мансаби ва ваколатидан қатъи назар бундай ишга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди. Мазкур иш Бош прокуратуранинг алоҳида назоратига олинган”, деди Сурайё Раҳмонова.
 
Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура ушбу воқеага расмий изоҳ бериб, Санъат Умаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш, яъни давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахсининг ўзига қонун билан берилган ваколатлар доирасидан четга чиқадиган ҳаракатларни қасддан содир этиши, фуқароларнинг ҳуқуқларига ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёхуд жиддий зиён етказилиши) билан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилган эди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Каттақўрғон Самарқанд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар