...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған: “Европа бир сўзни айтиб, бошқача сўзли иш тутмоқда!”


08:54, 10.11.2017 Олам
 2 298

Эрдўған европаликларни террорчилар гуруҳни қўллаб-қувватлашда айблади.

Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Европа Иттифоқи мамлакатларини Туркиядаги Курдистон ишчи партияси ташкилотини қўллаб-қувватлаганликда айблади.
 
ЕИ мамлакатлари Туркияда тақиқланган  КИП аъзоларига бошпана берганликда ва улар томонидан турли акциялар ташкил этишларига кўмак кўрсатганликда айбланди. Бу ҳақда Туркия Президенти 9 ноябрь куни сўзлаган нутқида эълон қилди.
 
“Улар Берлин кўчаларида сайр қилишмоқда. Париж, Австрия кўчаларида юришмоқда. ЕИ КИПни хуш кўрмайди ва террорчи ташкилот сифатида қарайди. Шундай экан улар нега полиция қўриқловида эркин юришмоқда? Нега улар айирмачилик ҳаракати етакчиларининг портретларини давлат ташкилотларининг биноларига осишади?”, деди Туркия Президенти. Ушбу нутқ Анқарадаги маҳаллий ўз-ўзини бошқариш идоралари раҳбарлари билан учрашувда сўзланган.
 
Эрдўғаннинг айтишича, европаликлар ўзларини ушбу ташкилотга қарши курашаётгандек кўрсатмоқдалар, бироқ аслида ташкилотни қўлламоқда.
 
Маълумотларга кўра, Туркия мудофаа вазирлиги КИП билан кураш вақтида ташкилотнинг 10 мингдан ортиқ аъзолари зарарсизлантирилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Европа Иттифоқи Курдистон 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!