...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эрдўған Путин билан “Зайтун навдаси”ни муҳокама қилди


14:03, 24.01.2018 Олам
 2 846

Сочидаги Сурия миллий диалогининг навбатдаги конгрессига тайёргарлик ҳам муҳокама қилинди.

Кеча, 23 январь куни кечаси Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва Туркия Республикаси президенти Ражаб Тойиб Эрдўған телефон орқали мулоқот қилдилар. Бу ҳақда Кремль Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Давлат раҳбарлари Суриядаги вазият бўйича ўзаро фикр алмашдилар. Хусусан Туркия Қуролли кучлари томонидан Африн туманида олиб борилаётган ҳарбий операция ҳақида ҳам суҳбатлашилган.
 
Ҳар икки томон ҳам Суриянинг ҳудудий яхлитлигини ва суверенитетини сақлаган ҳолда ҳамкорликда муаммони бартараф этиш зарурлигини таъкидлашди.
 
Сочидаги Сурия миллий диалогининг навбатдаги конгрессига тайёргарлик ҳам муҳокама қилинди. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Туркия-Россия Владимир Путин Ражаб Тойиб Эрдўған 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!