...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эктор Купер Ўзбекистонга кимлар билан келиши маълум бўлди


18:43, 02.08.2018 Спорт
 5 439

Ўзбекистон терма жамоасини 2019 йилда йирик халқаро мусобақа кутиб турибди.

6 август куни Ўзбекистон миллий терма жамоасининг янги бош мураббийи расман таништирилади. Эктор Купер 6 август куни Ўзбекистонга 3 нафар ёрдамчиси билан келади.
 
Ўзбекистон терма жамоасини 2019 йилда йирик халқаро мусобақа кутиб турибди. Эктор Куперга кейинги йилнинг январь ойида ўтказиладиган Осиё кубогига терма жамоамизни олиб бориш билан бирга, 2020 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон кубогининг саралаш баҳсларида муваффақият қозониш вазифаси қўйилган.
 
Унга бу йўлда ёрдам берадиган 56 ёшли аргентиналик Хосе Карлос Фантагуцци ва 37 ёшли грециялик Антонио Сариоглу бош мураббий ассистентлари бўлишса, 36 ёшли мисрлик Маҳмуд Фаёз Муҳаммад Шудаф жисмоний таёргарлик бўйича мураббий ёрдамчиси ҳисобланади. Эктор Купер фақатгина миллий терма жамоа билан чекланиб қолмасдан, барча ёшдаги терма жамоалар билан параллел иш олиб бориши, улардаги миллий терма жамоага номзод футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатларидан мунтазам хабардор бўлиши учун юқорида номлари қайд этилган ёрдамчилар кўмаклашади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Эктор Купер Ўзбекистон МТЖ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!