...
МЕНЮ
ONLINE TV

Эктор Купер Ўзбекистон Президентига раҳмат айтди


20:48, 06.08.2018 Спорт
 5 513

Мутахассис журналистлар саволига жавоб қайтарар экан Ўзбекистонга келишида Давлат раҳбарининг ҳам ўрни катта эканлигини таъкидлади.

Аввалроқ, Миллий олимпия қўмитасининг анжуманлар залида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бош мураббийи Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил қилингани ҳақида хабар берган эдик.
 
Аргентиналик мутахассис журналистлар саволига жавоб қайтарар экан Ўзбекистонга келишида Давлат раҳбарининг ҳам ўрни катта эканлигини таъкидлади.
 
“Терма жамоа билан 3+1 кўринишида шартнома имзоладим. Мен фақат миллий терма жамоага жавоб бераман. Олимпия терма жамоасини фақат кузатаман. Олдимизга фақат иккита асосий мақсад қўйилган. Осиё Кубоги-2019 да муваффақиятли қатнашиш ҳамда 2022 йилги Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиш. Мени Ўзбекистонда тантанали кутиб олишди. Очиғи  бундан ҳайратдаман. Бу ерга келишимда нафақат Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти, балки Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳам ўрни катта бўлди деб ўйлайман. Барчаси учун катта раҳмат.
 
Ўзбекистонда яшаб, терма жамоада иш олиб бораман. Орада  Испанияга ва Аргентинага бориб келиб туришим мумкин. Аммо асоий яшаш жойим Ўзбекистон бўлади. Бу борада Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан барча шароитлар яратиб берилди. Бунинг учун уларга ташаккур билдириб ўтаман. Маҳаллий мураббийларга келадиган бўлсак, терма жамоада ишлаш жараёнида улар билан маслаҳатлашишим мумкин. Буни вақт кўрсатади. Бу борада маҳаллий мураббийларнинг иш фаолияти билан танишмай туриб жавоб бера олмайман. Шу билан бирга Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штабидан уч нафар ёрдамчим жой олишини ҳам таъкидлаб ўтмоқчиман. Улар менга рақибларни ўрганиш, футболчиларни кузатиш ва бошқа жабҳаларда ёрдам беришади.
 
Менинг фалсафам футболчиларга қараб ўйин схемасини тузиш эмас, балки ўзим тўғри деб ҳисоблаган схемаларга ўйинчиларни мослаштириш ёки шунга мос кучли футболчиларни танлаб олишдир”, дейди Купер.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Эктор Купер Ўзбекистон МТЖ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!