...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёнинг энг ноёб ва қимматбаҳо мевалари ҳақида нималарни биламиз?


16:07, 25.06.2018 Бу қизиқ
 4 494

Инсон она заминга меҳрини берса, дарҳақиқат у ҳам саховатини аямайди. Томорқа – миллион-миллион даромад келтириб, эгасини миллиардерга ҳам айлантириш мумкин.

Ернинг хазина эканлиги ҳақида кўплаб ривоятлар ўқиганмиз. Инсон она заминга меҳрини берса, дарҳақиқат у ҳам саховатини аямайди. Томорқа – миллион-миллион даромад келтириб, эгасини миллиардерга ҳам айлантириш мумкин.
 
Ишонмайсизми? Унда дунёнинг энг ноёб ва қимматбаҳо мевалари билан танишинг. Эҳтимол, ушбу рўйхатга кўз югуртириб, деҳқончилик ва боғдорчиликка меҳрингиз ортиб кетар.
 
Донаси 83 доллар

 
Ҳа, шундай. Япониядаги ресторанлардан бирида дунёдаги энг қиммат навли қулупнай сотилади. Улар ҳар томонлама жаҳон стандартлари талабига жавоб беради. Япониялик миришкорлар томонидан етиштирилган қулупнайлар бир хил хажмда ва ранги ҳам айнан. Ҳаттоки, оғирлиги ҳам бир хил. Қойил қолдингизми, япониялик деҳқонларга! Уни ейишни хоҳлаганлар бир донаси учун  83 АҚШ доллари миқдорида пул сарфлашига тўғри келади.
 
Ярим килоси 160 доллар

 
Токиодаги яна бир ресторан эгалари ўз мижозларини доимо гилос билан сийлашни одатга айлантиришган. Ўхшаши йўқ ушбу гилоснинг ярим килограмми 160 долларга тенг. Яъни, мижозлар  ҳар бир дона гилос учун 5 доллар тўлашларига тўғри келади.
 
Купуажу

 
Номи – Африкани эслатиб юборяптими? Адашмадингиз,  бу мева фақат Жанубий Африкада пишади. Катталиги ўзимизнинг қовунчалик келадиган бу мевадан африкаликлар турли хамирли таомлар тайёрлашда қўллашади. Мазаси аксинча, сабзавотлардай нордон. Кўп хасталикларга даво бўлганлиги учун ушбу мевани маҳаллий аҳоли деярли барча таомларидан узишмайди. Жанубий Африкадан ташқари ҳар қандай мамлакатда Купуажу – анқонинг уруғи, яъни топиш амримаҳол. Аммо интернет орқали буюртма берсангиз, маҳаллий экспортчи ташкилотлар сизга ҳар бир донасини 250 доллардан етказиб беришади. Фақат хизмат ҳақидан ташқари.
 
Монстера

 
Мевалардан тайёрланадиган салатларга қўшиладиган сабзавот тури. Ажойиб таъмга эга. У  фақат Марказий Америка давлатларида етиштирилади. Инжиқ, жой танлайдиган ўсимлик бўлгани учун бошқа ҳудудларда етиштириш жуда қийин. Шу боис ҳам нархи осмонда! Донаси 50 доллар.
 
Қора тарвуз

 
Европа гипер ва супермаркетларда унинг бир донаси 800 доллардан кам эмас. Полизчиликка инновацион ғояларни татбиқ этаётган деҳқонлар кейинги пайтларда қора тарвузнинг юрак шаклидагисини кўпроқ етиштиришмоқда. Чунки европалик аслзодалар айнан шу шаклдагиси билан меҳмонлар кўнглига йўл топишмоқда.
 
Япон тарвузи

 
У фақат Япониянинг Хоккайдо оролида етиштирилади. Бошқа ҳудудлар тажриба ўтказиб кўришди, бироқ  натижага эришолмадилар. Хоккайдолик деҳқонлар ҳам  бу тарвузни, афсуски кўп етиштириш имкониятига эга эмас.  Йилига атиги 1000 дона. Шунга кўра, унинг нархи ҳам йилдан-йилга ортиб бормоқда. Мамлакат маркетларида унинг бир донаси 4 минг доллар.
 
Инглиз ананаси

 
19 асрда Англияда ананас маҳаллийлаштирилиб, кенг боғлар барпо этилди. Бироқ кўзланган мақсадга эришилмади. Изланишлар самарасида кимёвий усулда парваришлаш йўлга қўйилди. Аммо бу йўналиш англиялик боғбонларга қимматга тушмоқда. Ҳар бир ананасни етиштириш учун 2 минг доллар сарф-харажат қилинмоқда. Шунга монанд, унинг маркетлардаги нархи 16 минг 500 доллар қилиб белгиланган.
 
Ёқут узум

 
Бу ҳам япониялик миришкор деҳқонларнинг маҳсули. Ушбу турдаги узум нави Ишикава префектурасидагина етиштрилади. Узум доналарининг ҳажми стол теннисининг “тўпча”сича келади. Узумнинг 1 килограмми Токио бозорларида 100 доллардан сотилаётган бўлса, демак, у  олий навли эмас. Унинг олий навлиси учун 6 минг 400 доллар санаб беришингизга тўғри келади.
 
Қирол қовун

 
Дунёнинг энг қиммат ресторанларидагина учратишингиз мумкин бу турдаги қовун навини.  Лекин у тоқ ҳолда сотилмайди. Бир жуфт қирол қовуннинг нархи 26 минг доллардан зиёд.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Мева Қора тарвуз Қирол қовун қулупнай 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!