...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш корхоналари ташкил қилинади


09:27, 21.11.2018 Жамият
 1 824

Бу орқали эса 156 янги иш ўрни яратилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Республикада 2019–2020 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналида хабар берилди.
 
Қарорга мувофиқ:
 
  • 2019–2020 йилларда мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар мақсадли кўрсаткичлари;
 
  • 2019 йилда мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш корхоналарини ташкил қилишнинг манзилли дастури тасдиқланди.
 
Қарор билан тасдиқланган Дастур доирасида умумий қиймати 818 млн. 367 минг доллар миқдоридаги жами 28 та лойиҳанинг амалга оширилиши назарда тутилган. Бу орқали эса 156 янги иш ўрни яратилади.


 
Шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш бўйича 2020 йилда жами 157 та туманда 77 та лойиҳанинг амалга оширилиши режалаштирилган

Теглар:Ҳукумат қарори Мева-сабзавот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар