...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қобулда Муҳаммад (с.а.в) пайғамбарнинг туғилган кунини нишонлашга йиғилганлар портлаш қурбони бўлди


09:32, 21.11.2018 Олам
 6 969

Порлаш натижасида 50 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлган.

Аввалроқ, жорий йилнинг 12 ноябрь куни Афғонистон пойтахти Қобул шаҳрида портлаш юз бергани натижасида 3 киши ҳалок бўлгани ва бунинг учун жавобгарликни ИШИД олгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Кеча, 20 ноябрь куни Қобулда яна портлаш содир бўлди. Афғонистон расмийлари сўзларига кўра, портлаш маҳаллий вақт билан соат 18:15 атрофида, Кобул марказидаги тўй залида Муҳаммад (с.а.в) пайғамбарнинг туғилган кунини нишонлашга йиғилган одамлар орасида содир бўлган.



Портлаш натижасида камида 40 киши ҳалок бўлди ва 80 киши яраланди. Бу ҳақда маҳаллий интернет нашри “TOLOnews” маълум қилди. Аммо Афғонистон Ички ишлар вазирлигининг матбуот котиби Нажиб Донишга кўра, портлаш оқибитида 50 нафардан ортиқ киши ҳалок бўлган. Нажиб Донишнинг қайд этишича, портлаш ҳудкуш-террорчи томонидан амалга оширилган.
Бобурмирзо Умаров 

Теглар:Қобул Портлаш Нажиб Дониш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Ростовда портлаш!

12:38, 14.01.2019 10 406

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!