...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистонда юридик коллежларга қабул тартиблари кескин ўзгартирилди


13:08, 25.10.2018 Жамият
 4 801

Хорижий фуқароларни юридик коллежга ўқишга қабул қилиш белгиланган тартибда ўтказиладиган суҳбат натижаси бўйича амалга оширилади.

Унга кўра, юридик коллежларда ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланган қабул квоталари доирасида тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежларида ўқишни ташкил қилиш чоралари тўғрисида”ги қарорида айтилган.
 
Қарорга кўра, кам таъминланган оила фарзандлари, Меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, шунингдек, кўзи ожиз абитуриентлар қабул квоталаридан ташқари вазирлик томонидан махсус ажратилган ўринларда қабул қилинади. Ушбу ўқувчилар қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат гранти асосида таҳсил олишади.


 
Низомга мувофиқ, хорижий фуқароларни юридик коллежга ўқишга қабул қилиш белгиланган тартибда ўтказиладиган суҳбат натижаси бўйича амалга оширилади.
 
Шунингдек, қарор билан 2019–2020 ўқув йилидан бошлаб Адлия вазирлиги тузилмасига кирмаган коллежларда “Юриспруденция”, “Ҳуқуқшунослик”, “Ижтимоий муҳофаза қилиш ҳуқуқшуноси” йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича ўқувчиларни тайёрлаш тўхтатилади.
 
Мазкур тартиб 2019 йил 1 апрелдан амалга киритилади.
 
Эслатиб ўтамиз, вазирлик тузилмасида ҳар бир ҳудудда биттадан – 14 та юридик коллеж ташкил этилган.​​

Теглар:Юридик коллеж Адлия вазирлиги Ҳукумат қарори 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар