...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дунёдаги энг нуфузли мусулмон кимлигини биласизми?


17:27, 23.10.2018 Олам
 10 202

Жаҳондаги энг нуфузли мусулмонларнинг 500 кишилик рўйхати тузилди.

Иорданиядаги Стратегик тадқиқотлар бўйича қироллик ислом маркази томонидан дунёдаги энг нуфузли мусулмонларнинг 500 кишилик рўйхати тузилди.
 
Унга кўра, рўйхатнинг дастлабки поғонасидан Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған жой олди. “Кучли учлик”да Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз ас-Сауд ҳамда Иордания қироли Абдуллоҳ II ал-Ҳусайн ҳам ўрин олган.
 
Рўйхатда спорт юлдузларининг ҳам номи қайд этилган.


 
Хусусан, “Реал”нинг собиқ бош мураббийи Зайниддин Зидан, “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ, “Арсенал” яримҳимоячиси Месут Ўзил ва “Манчестер Юнайтед” хавбеки Поль Погба ушбу рўйхатдан жой олган.
 
Эътиборлиси, илк марта рўйхатга киритилган Салоҳ Топ-50 сафида қайд этилган (47-ўрин).
 
Шунингдек, ушбу рўйхатдан биринчи марта доғистонлик жангчи Ҳабиб Нурмуҳамедовга ҳам жой топилган.
 
Таъкидлаш жоизки, Ражаб Тойиб Эрдўған ўтган йили мазкур рўйхатнинг бешинчи поғонасидан ўрин олган эди.
 
Биринчи ўрин эса Ал-Азҳар мажмуаси раҳбари шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййибга насиб этганди. Бу йилги рўйхатда ислом оламининг нуфузли вакили 9-ўринга лойиқ кўрилган.
 
Эслатиб ўтамиз, шайх Аҳмад Муҳаммад Тоййиб яқиндагина Ўзбекистонга келган ҳамда Президент Шавкат Мирзиёев қабулида бўлганди.
Дилмуроджон Раҳимов

Теглар:Ражаб Тойиб Эрдўған Салмон бин Абдулазиз ас-Сауд Аҳмад Муҳаммад Тоййиб Муҳаммад Салоҳ Ҳабиб Нурмуҳамедов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!