...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трампнинг Twitter аккаунти нима мақсадда блокланган эди?


17:44, 30.11.2017 Олам
 1 548

Президент ўртача ҳисобда бугунга қадар 36 мингта қайдлар ёзиб қолдирган. У кунига тахминан 10 та твит жойлаштиради.

Twitter компанияси ходими АҚШ президенти Дональд Трампнинг аккаунтини нима учун ёпиб қўйгани ҳақида маълумот берди.
 
АҚШ президентининг аккаунтини 11 дақиқа блоклаб қўйилди. Трамп аккаунтини блоклаб қўйган ходим, келиб чиқиши турк бўлган Германия фуқароси Бахтиёр Дуйсак эканлиги аниқланди. Унинг сўзларига қараганда, собиқ ходим тасодифан Трампнинг аккаунтини блоклаб қўйган.
 
“Агар имконият бўлса, унга қарши чоралар кўриши мумкин бўлган одамлар сони кўп. Менинг вазиятимда бу ҳақиқий тасодиф бўлди”, деди Бахтиёр Дуйсак.
 
Собиқ ходим ўзининг компаниядаги сўнгги кунида Дональд Трампнинг аккаунти блоклангани ҳақида хабар топди.
 
“Мен ҳеч кимнинг саҳифасини бузмадим. Кира олишим мумкин бўлмаган саҳифага ҳеч нарса қилмадим”, деди Дуйсак.
 
Маълумот учун, Дональд Трампнинг аккаунти 2017 йилнинг 3 ноябрь куни 11 дақиқага блоклаб қўйилди. Дональд Трамп ижтимоий тармоқда энг ҳиссиётга берилувчи сиёсатчи сифатида ном қозонган.
 
Президент ўртача ҳисобда бугунгача 36 мингта қайдлар ёзиб қолдирган. У кунига тахминан 10 та твит жойлаштиради. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Дональд Трамп Twitter 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!