...
МЕНЮ
ONLINE TV

ЖЧ-2018. Қуръа ташлаш маросими олдидан расмий хэштег ва плакатлар тақдим этилди


17:33, 30.11.2017 Спорт
 2 521

Эртага Москвада ЖЧ-2018 мусобақасига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ташкилоти ЖЧ-2018 мусобақаси учун расмий плакатини тақдим этди.
 
Расмий постерга “Динамо” клубининг собиқ футболчиси, 1963 йилги “Олтин тўп” совринига номзод марҳум Лёв Яшиннинг сурати жойланди.
 

 
Шунингдек, ФИФА мусобақанинг қуръа ташлаш маросимидаги расмий хэштеги қандай кўринишда бўлишига ҳам аниқлик киритди.
 
Унга кўра, эртага 1 декабрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган қуръа маросимининг хэштеги #Worldcupdraw ёзувли кўринишда бўлади.
 
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал босқичига қуръа ташлаш маросими эртага, 1 декабрь куни Москвадаги “Государственный Кремлёвский дворец” залида ўтказилади.
 
Маросим жараёнини Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси, айни пайтда футбол эксперти ҳисобланмиш Гари Линекер ва бошловчи Мария Команднаялар биргаликда олиб боришади.
 
ЖЧ–2018 финал босқичи 2018 йилнинг 14 июнь кунидан 15 июль кунига қадар Россиянинг 11 шаҳри: Москва, Санкт-Петербург, Казань, Сочи, Нижний Новгород, Самара, Калининград, Екатеринбург, Саранск, Волгоград ва Ростов на-Донудаги 12 та стадионда бўлиб ўтади.
 
Қуйида ЖЧ–2018да иштирок этадиган жамоаларнинг тўлиқ рўйхати билан танишинг: Россия, Бразилия, Эрон, Япония, Мексика, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Германия, Англия, Испания, Нигерия, Коста-Рика, Польша, Миср, Исландия, Сербия, Португалия, Франция, Уругвай, Аргентина, Колумбия, Панама, Сенегал, Тунис, Марокаш, Швейцария, Хорватия, Швеция, Дания, Австралия, Перу.
 
Эслатиб ўтамиз, қуръа ташлаш маросимини “Спорт” телеканали тўғридан-тўғри намойиш этишни режалаштирган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:ЖЧ-2018 Қуръа ташлаш маросими Спорт телеканали 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!