...
МЕНЮ
ONLINE TV

Дональд Трамп Венесуэладаги сиёсий инқироздан ташвишда


11:46, 16.02.2017 Олам
 1 835

Венесуэлада давом этаётган сиёсий инқирозга нисбатан Дональд Трамп ўз фикрини билдирди.

Айни кунларда Венесуэлада давом этаётган сиёсий инқирозга нисбатан АҚШ президенти Дональд Трамп ўз фикрини билдирди. Бу ҳақда расмий Оқ уйнинг Матбуот хизмати берган баёнотида сўз юритилади.
 
“Президент Трамп Венесуэлада юз бераётган ҳодисалардан ташвишда, у гуманитар ҳолат ҳақида ҳам қайғурмоқда”, дейилади манбада.
 
Мамлакатдаги вазият юзасидан АҚШ раҳбари Перу президенти Педро Пабло Кучински билан ҳам телефон орқали суҳбатлашган. Икки давлат етакчилари учрашишга ва икки томонлама ҳамкорликка келишиб олишди.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Педро Пабло Кучински Венесуэла Дональд Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!