...
МЕНЮ
ONLINE TV

Собиқ депутат фирибгарлиги учун қидирувга берилди


11:36, 16.02.2017 Олам
 2 531

Парламент собиқ депутати катта миқдордаги фирибгарликни амалга оширганлиги учун қидирувга берилган.

Россия Думасининг собиқ депутати Олег Михеев катта миқдордаги фирибгарликни амалга оширганлиги учун федерал қидирувга берилди. Бу ҳақда Волгоград область судининг матбуот котиби Александр Чернов берган маълумотга таянган ҳолда “Коммерсант” нашри ёзмоқда.
 
Чернов собиқ депутатга нисбатан қўзғатилган жиноий иш Бош прокуратура томонидан тасдиқланганини маълум қилди. Михеев қочиб кетгани боис, иш судга оширилмаган.
 
“Мазкур иш ҳали судга оширилмайди, чунки айбланувчи айблов билан танишиб чиқиб, унга имзо қўйиши талаб қилинади. У эса қочиб кетди”, деб қўшимча қилган матбуот котиби.
 
Гап шундаки, 2007 йил Александр Михеев “Волгопромбанк”нинг ундан қарздор эканлиги тўғрисида сохта ҳужжатларни тайёрлаган. 2011 йилда эса у “Волгопромбанк”нинг ворисчиси “Промсвязьбанк”дан 2,1 миллиард рубль миқдоридаги маблағларни беришни талаб этади. У ўз ниятларига эриша олмади. Суд унинг даъвосини асоссиз деб топган.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Россия Думаси Олег Михеев 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!